Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трампнинг Россияни «G7»га қайтариш истаги Европанинг парчаланишига олиб келиши мумкин

Трампнинг Россияни «G7»га қайтариш истаги Европанинг парчаланишига олиб келиши мумкин

Фото:«NBC News»

«АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россияни «катта саккизлик»ка қайтариш зарурлиги ҳақидаги баёноти Европада парчаланиш хавфини келтириб чиқаради», — дея маълум қилди ZDF телеканалига Германия ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Нилс Аннен. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Жаноб Трампнинг ушбу баёнотидан кейин жавоб тариқасида Россия томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаса ва биз уни ташкилотга таклиф қилсак, бунга кўпчилик ҳайрон қолиши мумкин. Ушбу гуруҳ (G7) умумий қадриятларни ҳимоя қилади. Бундай вазиятда биз Европада яна бир бўлиниш юзага келишига йўл қўя олмаймиз, чунки Европада ҳамма ҳам бундай қарорга рози бўлмаслиги мумкин», — деди у.

Аввалроқ Трамп Россия иштирокидаги «саккизлик» ҳозирги «еттилик»дан анча фойдалироқ бўлиши мумкинлигини айтган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу баёнотга муносабат билдира туриб Россиянинг бошқа йўналишларга урғу беришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, ривожланган давлатларнинг «G7» форуми 1998 йилдан Россиянинг ташкилотга аъзо бўлиши ортидан «G8» деб атала бошлаган эди. Аммо 2014 йили Қримнинг Россия томонидан аннекция қилиниши ортидан аъзо давлатлар «G8»нинг Сочида бўлиб ўтиши кутилган саммитига боришдан бош тортишди ҳамда Брюсселда Россиясиз тўпландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг