Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трампнинг юлдузи олиб ташланадими?

Трампнинг юлдузи олиб ташланадими?

Фото: «uk.businessinsider.com»

АҚШнинг Калифорния штатидаги Ғарбий Ҳолливуд мэрлиги президент Дональд Трампнинг «Шуҳрат аллеяси» (Walk of Fame) юлдузини олиб ташлашни талаб қилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Мэрлик йиғилишида овоз бирлиги билан қабул қилинган қарорга кўра, Трампнинг аёлларга нисбатан беўхшов хатти-ҳаракати сабаб қилиб кўрсатилиб, Ҳолливуд савдо палатаси билан Лос-Анжлесдан Трампнинг юлдузини олиб ташлаш таклиф қилинди.

Ҳолливуд савдо палатаси раиси Лерон Гублернинг «Los Angeles Times» газетасига берган интервьюсида «Шуҳрат аллеяси»га қўшилган юлдузлар тарихий парча ҳолига келиб қолгани, шу боис аввал бу юлдузларни олиб ташлаш ҳеч кимнинг хаёлига келмаганини айтган.

Трампнинг юлдузи 2007 йили «Чироқ» номли ТВ дастуридаги муваффақияти ҳамда «Дунё гўзали» мусобақасидаги иштироки учун ўрнатилган эди.

Бу юлдуз Трампнинг номзоди АҚШ президентлигига қўйилганидан сўнг бир неча марта ҳужумга учради. Сўнгги марта ўтган ой Аустин Майкл Клай исмли киши юлдузга зарар берган эди.

Ҳолливуддаги «Шуҳрат аллеяси»да 2,6 мингдан зиёд машҳур шахсларнинг юлдузлари бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг