Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Канадада сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди

Канадада сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди

Фото: «Twitter.com/keithgerein»

Канадада сайёҳлик автобуси йўл транспорт ҳодисасига учраши натижасида уч киши ҳалок бўлди, дея хабар берди маҳаллий CBC телеканали.

Маълумотларга кўра, ичида 27 нафар йўловчиси бўлган автобус Канаданинг Альберт провинцияси Жаспер миллий боғидаги Колумбия музликлари яқинида ағдарилиб кетган.

Жабрланганлар, жумладан, оғир ва ўта оғир аҳволдаги сайёҳлар вертолёт ва тез ёрдам машиналарида шифохоналарга етказилган.

Автоҳалок сабаби текширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг