Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркиялик парапланчи телевизор кўриб диванда парвоз қилди (Видео)

Туркиялик парапланчи телевизор кўриб диванда парвоз қилди (Видео)

Фото: «Digg.com»

Измирлик парапланчи осмонда ўзига қулайлик яратиш учун парапланига диван, торшер ва телевизорни ҳам жойлади, дея хабар берди «Upi».

29 ёшли Ҳасан Кавал осмонда кичик меҳмонхона яратиш ниятини амалга оширди. У парапланига қизил диван, торшер ва телевизорни ўрнатди. Ҳасаннинг касби — парапландан фойдаланишни ўргатиш. У ҳавода ўзини қушдек енгил ҳис қилади.

Ҳамкасблари мини-меҳмонхонани тоғдан учириб юборишга ёрдамлашворишган холос. Кейин у «Gopro» экшн-камераси ёрдамида парвозини видеога муҳрлади. Кадрларда унинг чипс еб, газ сув ичаётганини, телевизорда мультфильм томоша қилаётганини кўриш мумкин.

Парвоз қандай бошланган бўлса, шундай ажойиб тугади. Ҳасаннинг сўзларига кўра, бу трюк одамлар парапланда парвознинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиши ва уни ўрганишдан қўрқмаслиги учун тайёрланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг