Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия Ироқ ва Суриядаги махсус операция давомида 326 нафар террорчини йўқ қилди

Туркия Ироқ ва Суриядаги махсус операция давомида 326 нафар террорчини йўқ қилди

Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг Сурия ва Ироқдаги ҳаво амалиётлари давомида 326 нафар террорчи йўқ қилинди. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

«Панжа-қилич операцияси натижасида шу кунгача 326 нафар террорчи йўқ қилинди. Террорчиларни жазолаш операцияси ҳаводан ўт очиш орқали давом этмоқда»,– дейди Туркия мудофаа вазири.

Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар Туркия армиясининг Сурия шимолидаги АҚШ кузатув пунктига ҳужум қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Туркия мудофаа вазирининг таъкидлашича, «Панжа-қилич» операцияси 50 дан ортиқ самолёт ва 20 та дрон иштирокида амалга оширилган. Зарбалар Туркияда тақиқланган Суриядаги Курдистон ишчилар партияси (ПКК) ва «Халқ ўзини-ўзи мудофаа кучлари» объектларига берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия шимолида қуруқликдаги аксилтеррор операцияси бошланганини эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг