Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия клуби футболчилар ўрнига эчкиларни сотиб олди

Туркия клуби футболчилар ўрнига эчкиларни сотиб олди

Фото: «Lenta.ru»

Туркиянинг «Гулспор» футбол клуби ёшлар таркибидаги 18 нафар футболчисини сотиб юбориб, улардан тушган 15 минг лира маблағга 10 та эчки сотиб олди. Бу ҳақда «Tribune Dergi»нинг «Twitter»даги саҳифасида эълон қилинган.

Жамоа раҳбарияти эчки сутини сотиш орқали 5 минг лира ишлаб топмоқчи. Таъкидланишича, барча тушумлар клубнинг муҳим эҳтиёжлари учун сарфланади.

«Lenta.ru»нинг ёзишича, «Гулспор» раҳбари Кенан Буюклебеб «CNN»га берган интервьюсида жамоанинг манфаатини кўзлаб иш тутганини айтган. «Бизнинг даромадимиз ошади. Биз жамоанинг фойдасини кўзлаб иш тутдик, мамлакатдаги ишлаб чиқаришга ҳам ўз ҳиссамизни қўшдик»,-деган у.

Шунингдек, у эчкиларни кўпайтиришларини ва олти йилдан сўнг эчкилар сони 140 тага етишини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг