Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия НАТОга кириш ҳаракатидаги Швеция ва Финляндияга талаб қўйди

Туркия НАТОга кириш ҳаракатидаги Швеция ва Финляндияга талаб қўйди

Фото: «РИА Новости»

Туркия президентининг бош маслаҳатчиси Иброҳим Қалин Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолик масаласи бўйича ўтказилган Анқара, Стокголм, Хелсинки музокараларининг натижаларини очиқлади.

Туркиянинг талаблари бажарилмас экан, Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзолик жараёни тўхтаб туради.

Амалдорнинг айтишича, Шимолий алянсга аъзолик ҳаракатидаги мамлакатлар вакиллари Анқаранинг позициясини тушуниш билан қабул қилишган. Музокарага келган вакилларга Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси ва нималар билан шуғулланиши тўғрисида ахборот берилиб, бу давлатлардан терроризмда гумон қилинганларни экстрадиция қилиш ҳамда Туркия ҳудудига мудофаа саноати маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловларни бекор қилиш талаби қўйилган.

Анқарадаги музокаралар ёпиқ эшиклар ортида беш соатга яқин давом этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Финляндия ва Швецияни Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партиясини қўллаб-қувватлашда айблаганди. Анқара ҳар икки мамлакатдан терроризмни қўллаб-қувватламаслиги тўғрисида ёзма битим имзолашни талаб қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг