Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия Қора денгизда топилган газни баҳолади, 20 йилга эмас — олти йилга етади

Туркия Қора денгизда топилган газни баҳолади, 20 йилга эмас — олти йилга етади

Фото: «Reuters»

Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дёнмез Қора денгизда топилган табиий газ захираларини 65 миллиард долларга баҳолади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

«Сейсмик тадқиқотлар ва бурғулашни ўзимиз амалга оширамиз», — таъкидлади турк вазири.

Экспертларга кўра, топилган газ миқдори (320 миллиард куб метр) мамлакат эҳтиёжларини аввал тахмин қилинганидек 20 йил эмас, олти йил қоплашга етади.

Туркия президенти Эрдўғон ушбу топилмани мамлакат тарихидаги энг йириги деб баҳолаган ва 2023 йилдаёқ ундан фойдаланиш бошланишини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг