Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия суриялик қочқинлар учун «еврокоридор»га айланди (фото)

Туркия суриялик қочқинлар учун «еврокоридор»га айланди (фото)

Туркия ғарбда ЕИга аъзо Греция ва Болгария билан чегарадош.

Фото: Cansu Alkaya / Reuters

Бир неча кун аввал Туркия қочқинлар учун Европа чегараларини очиб юборди. Мамлакат президенти Режеп Тоййиб Эрдўғон Европа иттифоқини миграцион инқирозни ҳал этиш борасидаги ваъдаларини бажармасликда айблаб, миллионлаб қочқинлар борлигидан огоҳлантирди. Турк чегарасида нималар бўлмоқда? (фоторепортаж).

Фото: Leonhard Foeger / Reuters

Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдўғон 29 февраль куни Европа иттифоқи билан чегаралар очиб юборилишини маълум қилди. «Бунча муҳожирни қабул қилиш кафолатини олмаганимизни айтганимиз қачон эди. Сиз бизга ёрдам беришга ваъда қилгандингиз, аммо ҳеч нарса қилмаяпсиз, мана, кеча чегарамизни очдик», — деди турк раҳбари.


Фото: Marko Djurica / Reuters

1 март куни олинган маълумотга кўра, 76 мингдан ортиқ мигрантлар чегарани кесиб ўтган.


Фото: Giannis Papanikos / AP

​Греция чегарада полиция кордонларини жойлаштирди. Чегара очилган биринчи кун грек полицияси 4 минг нафардан ортиқ суриялик қочоқларнинг мамлакат ҳудудига киришининг олдини олди, дейилади юнон ҳукумати берган хабарда.


Фото: Darko Bandic / AP

Туркия ва Греция чегарасида, бир неча кундирки, мигрантлар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб турибди.


Фото: Giannis Papanikos / AP

Орестиас шаҳри яқинида грек полицияси томонидан ушлаб олинган қочқин.


Фото: Darko Bandic / AP

Франция чегараларни ҳимоя қилишда Болгария ва Грецияга ёрдамга шайлигини билдирди.


Фото: Burak Kara / Getty Images

Греция ҳукумати расмий вакили Стелиос Петсас Туркия билан чегарадаги вазиятни миллий хавфсизликка таҳдид деб атади.


Фото: Marko Djurica / Reuters

Туркия ва ЕИ 2016 йилда миграцион инқирозни бартараф этиш борасида келишув имзолаганди. Евроиттифоқ молиявий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилгач, Анқара Европага ўтиб кетган қочқинларни ўз ҳудудига қабул қилишга кўнганди.


Фото: Umit Bektas / Reuters

Суриядаги вазият сўнгги ойда Сурия ҳукумат қўшини ҳамда мухолифатни қўллаб-қувватлаётган Туркия армиясининг навбатма-навбат ҳужумларидан сўнг кескинлашиб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг