Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда автобус қулади: 45 киши яраланди

Туркияда автобус қулади: 45 киши яраланди

Фото:«Reuters»

Туркиянинг Ойдин вилоятида йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 45 киши яраланди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги маълумотларига таяниб «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Автобус чорраҳада ағдарилиб кетган.

Автобус сайёҳлик маркази Бодрумдан Истанбулга келаётган эди.

Жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга ётқизилди. Шифокорларнинг айтишича, икки киши қаттиқ яраланган. Уларнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Россиянинг Анқарадаги элчихонаси матбуот атташеси Ирина Қосимованинг айтишича, автобусда Россия фуқаролари бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг