Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда эпидемияга қарши қоидаларга риоя этилиши устидан энг катта текширув бошланди

Туркияда эпидемияга қарши қоидаларга риоя этилиши устидан энг катта текширув бошланди

Фото: «Day.az»

Туркия ички ишлар вазирлиги бутун мамлакат бўйлаб эпидемияга қарши қоидаларга риоя этилиши устидан бугун, пайшанба куни катта текширувни бошлади.

ИИВ раҳбари Сулейман Сойлунинг таъкидлашича, Туркия тарихида эпидемия назорати бўйича бундай кенг кўламли текширув ҳали ўтказилмаган.

Бозорлар ва дўконлар, савдо марказлари, корхона ва ташкилотлар, ресторанлар, ошхоналар, жамоат транспорти, такси, йўллар — ҳаммаси чиғириқдан ўтказилади. Текширувга катта-катта амалдорлар: вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимлари жалб этилган.

Туркияда коронавирус илк марта 10 март куни қайд этилганди.

Сўнгги уч кунда Туркияда вирусни юқтириш бўйича ҳолатлар ўсиши кузатилди — кунига мингдан ортиқ инсонда касаллик аниқланяпти. «Worldometer» маълумотига кўра, Туркияда коронавирусни юқтириш ҳолатлари жами 236 112 тага етган, 219 506 нафар (93 фоиз) бемор соғайган, вафот этганлар — 5 784 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг