Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда Гуленга алоқадорликда гумон қилинган 151 киши ҳибсга олинди

Туркияда Гуленга алоқадорликда гумон қилинган 151 киши ҳибсга олинди

Фото:«РИА Новости»

Туркия прокуратураси Фатҳуллоҳ Гулен(ФЕТО)га алоқадорликда гумон қилинган 151 кишини ҳибсга олиш учун ордер берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Улар орасида собиқ ва ҳозир ишлаётган ҳарбий хизматчилар ҳам бор.

Гуленга алоқадорликда айбланаётган 43 киши учун Анқара прокуратураси санкция берди. Улардан 30 нафари собиқ ва ҳозир ишлаётган ҳарбийлардир. 13 нафари Туркия ҳарбий-денгиз кучлари таркибида бўлган.

Яна 6 ҳарбийни ҳибсга олиш учун Анқара прокуратураси ордер берган.
Шунингдек, Туркиянинг 23 та вилоятида ФЕТОга алоқадорликда айбланаётган 102 киши ҳибсга олинди. Улар орасида ҳарбийлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 16 июль куни Туркияда ҳарбий тўнтариш содир бўлган, бу воқеаларда 240 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 2 мингдан зиёд киши яраланган эди.

Исёндан кейин 50 минг киши ҳисбга олинган, 140 мингдан ортиқ давлат хизматчиси эса ишдан ҳайдалган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг