Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда ногирон аёл ва бир оиланинг тўрт аъзоси сел қурбони бўлди

Туркияда ногирон аёл ва бир оиланинг тўрт аъзоси сел қурбони бўлди

Фото: «Bursadabugun.com»

Туркия шимоли-ғарбида жойлашган Бурса вилоятида кучли ёмғир келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди «Bursada bugun».

Таъкидланишича, Бурса вилоятининг Кестел ҳудудида сел оқибатида ногирон аёл ва бир оиланинг тўрт нафар аъзоси, жумладан, бир гўдак ҳалок бўлган. Қутқарувчилар бедарак кетган яна бир кишини қидириш ишлари билан шуғулланмоқда.

Сув тошқини туман инфратузилмасига жиддий зарар етказди, автомобиль йўллари зарарланди, уларни тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Туркия ички ишлар вазири Сулейман Сойлу табиий офатлар юз берган ҳудудга етиб келиб, унинг асоратларини бартараф этиш ишларига бошчилик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг