Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда овқатдан оммавий заҳарланиш юз берди

Туркияда овқатдан оммавий заҳарланиш юз берди

Фото: «Cumhuriyet»

Овқатдан заҳарланган камида 56 киши (21 нафари болалар) касалхонага келтирилди. Воқеа Туркия шарқидаги Эрзинжан шаҳрида содир бўлгани ҳақида «Cumhuriyet» газетаси ёзмоқда.

Нашр маълумотига кўра, шаҳар марказида армияга кузатув маросими тугаганидан сўнг меҳмонларни дастурхонга таклиф этишган. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай деярли барчада тана ҳарорати кўтарилиб кетиши, кўнгил айниши ва бош айланиши каби ҳолатлар бошланиб кетган.

Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам хизмати жабрланганларни касалхоналарга етказган, биринчи ёрдамдан сўнг барча беморлар кузатув остига олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг