Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркияда хорижий кузатувчилар ҳибсга олинди

Туркияда хорижий кузатувчилар ҳибсга олинди

Фото: «europe1.fr»

Туркияда давом этаётган парламент ҳамда президентлик сайловлари давомида бир нечта хорижлик кузатувчилар ҳибсга олинган. Бу ҳақда «Европа 1» радиоси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Франция коммунистик партиясидан Сенат аъзоси Кристин Пруно ўзининг икки ҳамроҳи  — Ҳуллия Туран ва Паскал Торре билан биргаликда сайловларни кузатиш пайтида ҳибсга олинган. Шу муносабат билан Франция коммунистик партияси «Twitter»да баёнот билан чиқиб Франция президентидан можарога аралашишни сўраган.

Туркия ҳукумати эса ҳибсга олинган шахсларни сохта кузатувчилар дея маълум қилган, партия эса буни кескин рад этган.

Шунингдек, Туркиядаги мухолифат партияси сайловлар жараёнида қоидабузарликларга йўл қўйилганини иддао қилмоқда.

«Анадолу» агентлигининг хабар беришича, сайловларда кузатувчи сифатида рўйхатдан ўтишга уринган жами 10 нафар хориж фуқароси ҳибсга олинган. Улардан 3 нафари франциялик, 3 нафари германиялик ва 3 нафари италиялик экани айтилмоқда. Мухолифат ва халқаро ташкилотлар сайловларда қонун бузилиши хавфи остида мамлакатнинг курдлар яшайдиган жануби-шарқий минтақасига кузатувчиларни кўпроқ жўнатишни таклиф қилгандилар.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июнь куни Туркияда муддатидан аввал парламент ва президентлик сайловлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг