Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги энг катта масжиднинг очилиш санаси маълум бўлди

Туркиядаги энг катта масжиднинг очилиш санаси маълум бўлди

Фото:«Sabah.com»

Туркиядаги энг катта масжид «Чамлижа» шу йил 10 июнь куни Қадр кечасида очилиши кутилаяпти. Санъат галереяси, кутубхона, мажлислар зали ўрин олган иншоотнинг шу пайтгача 98 фоизи қуриб битказилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Беш йил аввал қурилиши бошланган масжиднинг баландлиги 77,7 метр. Намозгоҳда бир вақтнинг ўзида 63 минг киши ибодат қилиши мумкин. Масжид табиий офатлар пайтида 100 минг кишига бошпана бўла олади. Масжиднинг 72 метр узунликдаги асосий гумбази Истанбулда яшовчи 72 миллатни ифода этади, 34 метр гумбази эса тарихий шаҳарнинг рамзидир.

Масжиднинг умумий майдони 107,1 минг м2, 90 метр баландликдаги 6 та минораси бор.

Масжид мажмуасида 11 минг м2 майдонда турк-ислом асарлари музейи, 3,5 минг м2 майдонда эса санъат галереяси ўрин олади. Мажмуанинг ертўласида 3,5 мингта автомобиль сиғадиган тураргоҳ бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг