Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Турклар Суриянинг яна бир самолётини уриб туширди

Турклар Суриянинг яна бир самолётини уриб туширди

Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг Ф-16 қирувчи самолёти Суриянинг Идлиб вилоятида Сурияга тегишли самолётни уриб туширди. Бу ҳақда 3 март, сешанба куни «Ориент» телеканали ўзининг Тwitter саҳифасида хабар берган.

Ҳодиса ҳақида бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Туркия Мудофаа вазирлиги бу маълумотни аллақачон тасдиқлади. Бўлимнинг расмий саҳифасида қайд этилганидек, Туркия ҳаво кучлари Сурия армиясининг Л-39 самолётини йўқ қилган.

1 март куни турк ҳарбийлари Башар ал-Ассад кучларига тегишли иккита «Су-24» бомбардимончиларини йўқ қилган эди. Учувчилар катапулт қилишга муваффақ бўлган ва жабрланмаган. Ўша куни, Сурия армияси бўлинмалари Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётган жангарилар томонидан ишлатилган учувчисиз самолётни уриб туширган.

Идлибдаги вазият январ ойида Сурия ҳукумати армияси ҳужум бошлагач кескинлашди. 28 февралга ўтар кечаси Туркия армияси Сурия ҳарбий позицияларига зарбалар бера бошлади.

Манба: lenta.ru

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг