Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон 1 миллион тонна пахта етиштирмоқчи

Туркманистон 1 миллион тонна пахта етиштирмоқчи

Фото: «Новости Центральной Азии»

Туркманистон «Пахта-2019»дан 1 миллион тонналик хирмон кўтармоқчи.

Аҳал, Балкан, Лебап ва Мари вилоятларида 23 мартдан чигит қадаш ишлари бошлаб юборилди. Туркманистон 2019 йилда 550 минг гектар ерни пахта учун ажратган.

Расмий маълумотга кўра, 2018 йили Туркманистон пахтадан 1 099 236 тонна ҳосил олган. Бироқ минтақа оммавий ахборот воситалари мамлакат қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ёпиқ маълумотларига асосланиб хабар тарқатишича, расмий маълумотларда кўрсаткич икки баравар ошириб берилган. Яъни аслида Туркманистонда 2018 йили пахтадан 450 минг тонна ҳосил олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг