Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистон 40 ёшдан кичик фуқароларини мамлакатдан чиқармаяпти

Туркманистон 40 ёшдан кичик фуқароларини мамлакатдан чиқармаяпти

Фото: «CA-news»

Туркманистон миграция хизмати мамлакатдан чиқиш ёшини 40 ёшгача узайтирди. Бу ҳақда «CA-news» хабар бермоқда.

«25 июнь куни Туркманистоннинг Тошовуз вилояти фуқаролари вилоят миграция хизматида мамлакатдан чиқиш ёши 30 ёшдан 40 ёшга узайтирилганидан хабар топишган», — дейилади хабарда.

Бундай қарорга келишдан мақсад вилоятдаги фуқароларнинг хорижга ишлагани кетишининг олдини олиш. Вилоятда меҳнатга лаёқатли одамлар сони кескин камайиб кетган ва амалдорлар изоҳ сўраб мурожаат қилганларга «ҳаммаларинг чиқиб кетсангиз, бу ерда ишлагани ким қолади?» дея жавоб беришган.

Апрель ойида 30 ёшга тўлмаган фуқароларнинг халқаро рейсларга қўйилмаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Туркманистонда фуқароларнинг аниқ сони ҳақида расмий маълумот ошкор этилмайди. 2012 йилда ўтказилган фуқароларни рўйхатга олиш натижалари ҳам эълон қилинмаган. «Index Mundi», «Population Pyramid» каби халқаро ташкилотларнинг ҳисоб-китобларига кўра мамлакат аҳолиси 6 миллиондан ошмайди ва шундан 40 ёшгача бўлганлар аҳолининг учдан икки қисмини ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг