Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон Aфғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш чорасини топдими?

Туркманистон Aфғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш чорасини топдими?

Фото: «Rus.azathabar.com»

Туркманистон ҳукумати Aфғонистондан қочқинларнинг оммавий оқимидан хавотирда: бутун чегара бўйлаб бетон девор қурилиши мумкин. Бу ҳақда argumenti.ru хабар бермоқда.

Қайд этилишича, аллақачон ўрнатилган тиканли сим деворлар янги ҳукуматдан қочаётган қочқинларнинг катта босимига дош беролмайди. Бироқ Aшхабод расмийларининг айтишича, мавжуд девор учувчисиз бошқариладиган қуролли отрядлар томонидан қўриқланади.

Ўз навбатида, бир неча йиллардан бери Туркманистонда бетон девор қуриш ғояси кўтарилган. Сўнгги воқеаларга қадар чегара хизматлари Aфғонистондан ноқонуний муҳожирларни доимий равишда тўхтатиб туришган. Бироқ охирги пайтларда Aфғонистон ҳудудидаги мураккаб вазият Туркманистон ҳукуматини ўз чегараларини мустаҳкамлаш тўғрисида қарор қабул қилишига туртки бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг