Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистонда салкам 800 нафар маҳбус афв этилди

Туркманистонда салкам 800 нафар маҳбус афв этилди

Фото: «Freepik»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бетарафлик куни (12 декабрь) муносабати билан мамлакатнинг судланиб жазони ўтаётган 796 нафар фуқаросини афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, 796 нафар шахс озодликка чиқарилади. Президент ИИВга тегишли органлар билан биргаликда маҳбусларни тез кунларда озод қилиш ва оилалари бағрига қайтариш чораларини кўришни топширган.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси «Туркманистоннинг доимий бетарафлиги» тўғрисидаги резолюцияни қабул қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг