Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистонда яна туз бўрони кўтарилди

Туркманистонда яна туз бўрони кўтарилди

Туркманистон шимолида яна тузбўрони кўтарилди.

Туз бўрони мамлакатнинг Туркманбоши, Руҳибаланд ва Акдепе туманларида кузатилган.

«Тошҳовузда тузбўрони бошланди. Бу сафар туз чанги ҳамда кучли шамол кузатилган. Бўрон узоқ вақт давом этадиганга ўхшайди», – дейилади хабарда.

Айтилишича, тўз бўрони Туркманистонга шимолий-шарқдан, Орол томондан кириб келган. Аҳолининг сўзларига кўра, бўрондан сўнг ерга тушган оқ чанглар қуриётган денгиз тузлари бўлиши мумкин. Қум ва тузли бўрон Туркманистонда биринчи бор рўй бериши эмас.

Тўз бўрони илк марта Тошҳовуз ва Лебап вилоятларида шу йил май ойи охирида кузатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг