Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Twitter»да Кеннеди ўлимининг 55 йиллигига бағишланган иқтибослар саҳифаси очилди

«Twitter»да Кеннеди ўлимининг 55 йиллигига бағишланган иқтибослар саҳифаси очилди

АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди (суратда ўртада)

Фото: «РИА Новости»

АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди жамғармасининг кутбхонаси президент ўлимининг 55 йиллик санасига бағишлаб «Twitter»да ишонч ёрлиғили саҳифа очди.

«@JohnFKennedy» номли янги саҳифада «интернет авлодилари»ни Кеннедининг ғоялари билан таништириш, унинг фикрлари ҳозирда ҳам долзарблигини йўқотмаганини намойиш этиш мақсадида унинг фикрларидан иқтибослар бериб борилади.

«Twitter»даги саҳифа очилиши билан унда Кеннедининг «Ҳеч нарса ўз-ўзидан содир бўлмайди, амалга оширилади», «Умид қиламанки, Америка фақатгина ўз кучи билан эмас, цивилизацияси билан ҳам бутун дунёда ҳурмат қозонади» каби қатор фикрлари чоп этилган.

Жон Фитцжералд Кеннеди 1961-1963 йилларда президент бўлган. 1963 йилнинг 22 ноябрида Кеннеди Далласда отиб ташланган. Тергов президент Ли Харви Освалд томонидан ўлдирилган, деб хулоса чиқарган. Айбланувчи икки кундан сўнг отиб ташланган. 55 йилдан буён Кеннедининг ўлими билан боғлиқ кўплаб таҳминлар қилинган, аммо уларнинг ҳеч бири расман тасдиқланмаган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг