Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уганда суди адвокатни 16 йилга қамади

Уганда суди адвокатни 16 йилга қамади

Фото: «Premium Times Nigeria»

Уганда суди адвокат Боб Касангони 16 йилга озодликдан маҳрум қилди. Касанго ва ижтимоий таъминот вазирлигидаги шериклари пенсионерлар учун ажратилган маблағларни ўзлаштиришда айбланган, деб ёзмоқда «Daily Monitor Uganda».

Суд ҳукмига кўра, ижтимоий хизмат собиқ котиби Жимми Лвамафа ҳамда бадаллар бўйича масъул (собиқ) Стивен Киванука Кунса 9 йилни, пенсия пулларини ажратишга масъул (собиқ) Кристофер Обей эса 14 йилни панжара ортида ўтказади.

Ушбу жиноий тўданинг раҳбари — адвокат Касанго эса кўп сонли ўғриликларда айбланди, у ҳужжатларни қалбакилаштириш эвазига 15,4 миллиар уганда шиллинги (тахминан 4,1 миллион АҚШ доллари)ни қўлга киритишга уринган.

Бу пул тўртовлонга қарашли «Hall and Partners» юридик фирмаси ҳисобрақамига ўтказиб юборилган. Ҳолбуки, прокурорнинг баёнот беришича, бу пуллар Угандада яшовчи 6340 нафар қариянинг пенсия пули эди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Уганда чинакамига оёққа турмоқда, айни пайтда мамлакат бизнес юритиш учун қулайлик рейтингида Африкада иккинчи ўринга кўтарилиб олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг