Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уилл Смит Ноттингемширдаги дўконда сув сотмоқда (видео)

Уилл Смит Ноттингемширдаги дўконда сув сотмоқда (видео)

Фото: Korrespondent.net

Буюк Британиянинг Ноттингемшир графлигидаги дўконлардан бирида харидорларга сув таклиф қилаётган сотувчи Голливуд актёри Уилл Смит бўлиб чиқди. Одамлар унинг бундай кутилмаган «касб»ини видеога муҳрлашди.

Аниқ бўлишича, актёр бу йўл билан ичимлик суви қаторини йўлга қўйган ўғлига ёрдам берган. Янги маҳсулот эндигина расталарга чиқарилган ва Смит шу йўл билан маҳсулотни реклама қилмоқчи бўлган. Актёр исми ёзилган бейджли сотувчи кийимида харидорларга янги брендни таништирган.

Бу сувнинг бошқалардан фарқи шундаки, унинг идиши қайта ишланган пластикдан қилинган. Уилл Смитнинг айтишича, ўғли болалик чоғида океандаги пластикни кўриб, доим уни нимадир қилишни истаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг