Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленский Россия биринчи навбатда босиб олишга уринадиган шаҳар номини тилга олди

Зеленский Россия биринчи навбатда босиб олишга уринадиган шаҳар номини тилга олди

Фото: «РИА Новости»

Украина президенти Владимир Зеленский «The Washington Post»га берган интервьюсида анчайин дадил баёнотлар қилди.

Унинг айтишича, Россиянинг Харьковни эгаллашга уриниши билан йирик кўламдаги ҳарбий муҳорабалар бошланади.

«Украина ҳукумати назоратининг остидаги Харьков босиб олиниши мумкин. Россияга баҳона керак: русийзабон аҳолини ҳимоя қиляпмиз дейишади», — таъкидлади Зеленский.

Унинг қўшимча қилишича, Украина «Қримнинг оккупация ва аннексияси»дан сўнг, «бу амалга ошиши мумкин»лигини тушунади.

Зеленскийнинг фикрича, қуруқликдаги алоқани яхшилаш ва сув таъминотига эришиш учун Қрим шимолидаги ҳудудларни босиб олиш урушнинг яна бир сценарийси бўлиши мумкин.

2021 йилнинг охирларидан буён ғарб матбуоти «Россия Украинани босиб олишга тайёрланаётгани» ҳақида ташвишли хабарларни кўп ёзмоқда. Россия қўшинлари Украина чегараларига яқин келтирилиши натижасида НАТО тезкор жавоб бериш кучлари жанговар ҳолатини кучайтирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг