Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина ташқи ишлар вазири Россияни «тобутлар оқими»дан огоҳлантирди

Украина ташқи ишлар вазири Россияни «тобутлар оқими»дан огоҳлантирди

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россия Украина билан уруш қилишга қарор қилса, катта йўқотишга учрашини таъкидлади. Бу ҳақда у Латвиянинг Sargs.lv ахборот порталига берган интервюсида айтиб ўтган.

«Бизнинг қуролли кучларимиз салоҳияти кескин ўсди. Агар Россия ҳали ҳам урушга киришга қарор қилса, у ҳолда жуда кўп сонли аскарларининг ҳалок бўлишига тўғри келади, ҳозир вазият 2014 йилдагидай эмас. Ўзаро уруш оқибати қирғин бўлади»,— деди у. 

Бундан ташқари, Кулебанинг фикрига кўра, Украинага қилинган ҳужум Россиянинг ўзига таҳдид солиши мумкин.

«Мамлакат кўп йиллар давомида ўз аҳолисининг миясини ювиш, ташвиқот воситалари орқали Украинани камситиш учун миллионлаб пул сарфлади. Бироқ, шунга қарамай, Кремл Россия аскарларининг Украина томонидан чексиз миқдордаги тобутлари келтирила бошласа, Россия жамияти қандай муносабатда бўлишини ҳали тушунмади», —деган у.

Аввалроқ, АҚШнинг «Politico» нашри жорий йил ноябрь ойида Россия қўшини Украина чегарасида тўпланаётганидан огоҳлантирганди. Шунингдек, Россия президенти Путин ҳам Украинага ҳужум қилиниши бўйича миш-мишларга жавоб берганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг