Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада Қрим кўпригидан кўрилган зарар ҳисоблаб чиқилди

Украинада Қрим кўпригидан кўрилган зарар ҳисоблаб чиқилди

Фото:«РИА Новости»

Украина автомобил йўллари компанияси раҳбарининг маслаҳатчиси ва собиқ инфраструктура вазири ўринбосари Александр Кава Украинанинг Қрим кўприги ишга туширилиши ортидан кўрадиган молиявий зарарини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Апостроф» агентлигига берган интервюсида амалдор зарарни ҳисоблашда сиёсий баёнотлардан тийилиб туриш зарурлигини айтди.

Унинг ҳисоб китобига кўра Украина кўприк фойдаланишга топширилиши ортидан 500 миллион гривна ёки 20 миллион доллар миқдорида зарар кўрган.

Керч бўғозидан ўтган ушбу кўприк Қрим яриморолини Краснодар ўлкаси билан боғлайди. Унинг узунлиги 19 километр. Автомобил йўли айтилган муддатдан 6 ой олдин ишга туширилди. Поездлар қатнови эса 2019 йилдан йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг