Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинада Россия ОАВларига тўсиқ қўйилмоқда

Украинада Россия ОАВларига тўсиқ қўйилмоқда

Фото:«Depositphotos»

Украина Россия ОАВларига тўсиқ қўйишни бошлади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Украинадаги провайдерлар НТВ, РEН ТВ ва ВГТРК сайтларига тўсиқ қўйишни бошлашган. Ушбу ресурсларга киришга уринган фойдаланувчиларнинг компютерлари экранида қуйидаги ёзув пайдо бўлмоқда: «Украина президентининг 2017 йил 15 майдаги қарорига асосан ушбу сайтларга кириш чекланган».

Бундан ташқари, Россиянинг «Россия 1», «Россия Культура», «Россия 24», «РТР-Планета», «Цифровое ТВ» телеканалларига ҳам тўсиқ қўйилган.

Аввалроқ Украина томони Россия ОАВларига нисбатан санкцияларни жорий қилди. Санкциялар 3 йил амал қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг