Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украинадаги ҳарбий ҳолат муддати тугади

Украинадаги ҳарбий ҳолат муддати тугади

Фото: «РИА Новости»

«РИА Новости» тарқатган хабарларга кўра, Украинадаги ҳарбий ҳолат поёнига етди. Бу ҳақда мамлакат президенти Пётр Порошенко миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг кеча, 26 декабр куни ўтказилган йиғилишида расман баёнот берган: «Эълон қилинган ҳарбий ҳолат муддати бугун соат 14.00 да ниҳоясига етади ва у узайтирилмайди. Бу менинг қатъий қарорим!».

Мамлакатнинг ўнта ҳудудида ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги қарор роппа-роса икки ой аввал — Украина ҳарбий-денгиз кемалари Керчь бўғозида Россия томонидан қўлган олинганидан сўнг қабул қилинган эди. Бунинг ортидан ундаги 24 нафар украиналик ҳарбий-денгизчи ҳибсга олинган, уларга «давлат чегарасини бузиш» айблови қўйилмоқда. Икки давлат ўртасидаги шундоғам таранг муносабатларни баттар кучайтирган ушбу ҳолатни Украина томони «халқаро-ҳуқуқий нормаларни қўпол равишда бузиш» демоқда, Россия эса «бу Киевнинг навбатдаги фитнаси», дея оёқ тираб турибди.

Берк кўчага кириб қолган муносабатларга ёруғ туйнук ҳозирча кўринмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг