Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украинлар миллат сифатида йўқ бўлиб кетишдан хавотирда

Украинлар миллат сифатида йўқ бўлиб кетишдан хавотирда

Фото: «РИА Новости»

Иттифоқ тарқаганидан сўнг ўтган 25 йил давомида Украина нуфуси камида 10 миллионга камайиб кетиб, жами тахминан 42 миллион нафарни ташкил этмоқда. «Life» ёзишича, бу ҳақда «1+1» телеканали кўрсатувида сўз борган.

— Бу (10 млн.) — бутун бошли Швеция, Греция ёки Португалия. Бу очарчилик йилларидагидан икки ярим баравар кўп, — дейилади кўрсатувда.

Украин журналистлари келтирган статистикага кўра, мамлакатда ўлим кўрсаткичлари туғилиш кўрсаткичларидан анча юқори — ҳар 100 туғилишга 140 та ўлим тўғри келади. Бу дегани ҳар йили Украина аҳолиси 270 мингга яқин бўлган Хмельницкий ёки Черновци катталигидаги биттадан шаҳарни йўқотаётганини англатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг