Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Узоқ Сибирда ўрта асрлар қабристони топилди

Узоқ Сибирда ўрта асрлар қабристони топилди

Фото: «AiF.ru»

Рус археологлари Краснояр ўлкасининг Богучан туманида милодий V асрга оид қабристонни топишди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Олимларнинг таъкидлашича, бундай археологик ёдгорлик Сибирнинг тайга ҳудуди учун ниҳоятда ноёб. У илк ўрта асрларга оид биринчи қабристон бўлиб, Краснояр ўлкасининг ўрмон ҳудудида жойлашган.

Бу шу кунгача Енисей ҳудудида топилган биринчи минг йилликка оид энг кўҳна ва энг йирик ёдгорликдир.

Археологлар ўрмондан 12 та қабр ва тахминан икки мингта ноёб буюмни, жумладан, ўқ учлари, темир пичоқ ва тўқалар, сопол идиш бўлаклари, шунингдек, тош ва шишадан ясалган мунчоқларни топишди.

Аниқланишича, бу қабристонга жасадлар аввал ёқилиб, сўнг кули кўмилган.

Экспедицияда Цзилин ва Пекин халқ университетлари вакиллари ҳам иштирок этишган. Намуналарнинг бир қисмини палеогенетик тадқиқотлар учун Хитойга юборишади: у ерда дафн этилганларнинг жинси, ёши ҳамда ирқини ҳам аниқлашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг