Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швецияда хазиналар харитаси кўрсатилган мобиль илова ишга туширилди

Швецияда хазиналар харитаси кўрсатилган мобиль илова ишга туширилди

Фото: «Shutterstock»

Хельсинборг шаҳридаги машҳур пляжларда одамлар тўпланишининг олдини олиш мақсадида хазиналар харитаси кўрсатилган мобиль илова ишлаб чиқилди, дея хабар берди «Times of Malta».

Шунингдек, у маҳаллий аҳоли ва меҳмонларга ўзи учун янги дам олиш жойларини кашф этишига ёрдам беради.

Хельсинбург Швеция билан Дания ўртасидаги Эресунн бўғози соҳилида жойлашган. Ҳордиқ чиқарувчилар ихтиёрида 23 та пляж бўлишига қарамай, аҳоли ва сайёҳларнинг аксар қисми асосан уларнинг учта-тўрттасида дам олишади. Қолганлари эса бу вақтда бўш бўлишади.

Илова квест сингари ишлайди: турли пляжларда хазиналар харитаси бўйлаб ҳаракат қилиш ва вазифаларни бажариш орқали фойдаланувчилар ҳар хил совғаларни қўлга киритишади. «Ов» 31 августгача давом этади.

Гарчи Швеция коронавирусга қарши карантин жорий этмаган бўлса-да, ҳукумат аҳолидан ўз саломатлигига жиддий эътибор беришни ҳамда бир жойда кўп одам тўпланмасликни сўрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг