Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди

Бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиш туфайли вафот этди, дея хабар берди «Asia Plus».

11 февраль куни марҳумларнинг уйидан 49 ёшли Зокир Шокиров ва унинг икки нафар фарзанди—19 ёшли Анас ва 18 яшар Мадинанинг жасади топилган.

Экспертиза натижалари ҳақиқатдан ҳам Шокировлар ис газидан ҳалок бўлганини тасдиқлаган — у печкадаги кўмирдан тарқалган.

Маълумотларга кўра, Тожикистонда 2017 йил декабрдан бери шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлмаган. 2017 йил 1 декабр куни Сўғд вилоятида ис газидан заҳарланган икки кишининг жасади топилганди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг