Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир ўринбосари жонли эфирда депутатга ҳужум қилди

Вазир ўринбосари жонли эфирда депутатга ҳужум қилди

Фото:«Народний корресподент»

Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудуд масалалари бўйича вазир ўринбосари Юрий Гримчак ZIK телеканалининг «Народ против» ток-шоусида Украина радаси депутати Евгений Мураевга ҳужум қилди. Бу ҳақда «Народний корресподент» сайти хабар берди.

Бунга Мураевнинг Керч қўлтиғидаги воқеаларга муносабати сабаб бўлди.

Маълумки 22 ноябрь куни Украина кемалари Россия ўзига тегишли дея ҳисоблайдиган чегарани кесиб ўтган, тўқнашувда уч украин ҳарбийси жароҳатланганди. Мураевнинг фикрича, мазкур ҳодисадан мақсад Аргентинада Путин ва Трамп ўртасидаги учрашувни барбод қилиш бўлган.

Гримчак шундан сўнг депутатни ҳақорат қилиб, унинг олдидаги тўсинни тепиб юборган.

Амалдорнинг бу ҳаракати томошабинларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Аввалроқ, Украина Россия билан 40 та шартномани бекор қилмоқчи экани маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг