Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вьетнам президентининг ўлими сабаби аниқланди

Вьетнам президентининг ўлими сабаби аниқланди

Фото: «РИА Новости»

Кеча, 21 сентябрь куни вафот этган Вьетнам президенти Чан Дай Куанг кам учрайдиган, аммо тўлиқ даволашнинг имкони бўлмаган вирус туфайли вафот этган, деб ёзган маҳаллий газета «VnExpress» Вьетнам Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилига таяниб.

Вьетнам Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий бошқармаси бошлиғи Нгуен Квок Чиеунинг айтишича, президент кам учрайдиган вирус билан касалланган.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари 2017 йил июль ойида касалланган. Шундан бери олти марта Японияга бориб даволаниб келган.

«Япониялик мутахассислар ва шифокорлар бир йил давомида президентни даволашди. Лекин уни тўлиқ тузатадиган дори йўқ. Борлари билан ҳам фақат бу касаллик кучайишининг олдини олиш мумкин», – деган Нгуен Квок Чиеу.

Шу кунларда унинг соғлиғи ёмонлашган ва шифохонага тушиб қолган. Президент 17 соат мобайнида кома ҳолатида ётган ва ўзига келмаган.

Чан Дай Куанг 62 ёшида Ханоя марказий шифохонасида оламдан ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг