Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ветнамда сел ва тупроқ кўчиши кузатилди

Ветнамда сел ва тупроқ кўчиши кузатилди

Фото:«Sabah.com»

Ветнамда сел келиши ва тупроқ кўчиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 12 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Ветнам фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилинишича, мамлакат шимолидаги Лай Чау ва Ха Жианг шаҳарларида шанба кунидан бери давом этаётган кучли жала туфайли сел келаяпти. Тупроқ кўчиши аҳолини ваҳимага солмоқда.

Табиий офат туфайли мамлакат бюджети 3,32 миллиард доллар зарар кўрган.

Ўтган йили табиий офатлар оқибатида 389 киши ҳалок бўлган, 668 киши яраланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг