Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ вице-президенти: «Ким Чен Ин Трамп билан ўйнашмасин»

АҚШ вице-президенти: «Ким Чен Ин Трамп билан ўйнашмасин»

Фото:«Esquire»

АҚШ вице-президенти Мике Пенс «Fox News» телеканалига берган интервюсида КХДР етакчиси Ким Чен Инга хитоб билан чиқди.  Пенс Ким Трамп билан кейинги ойда учрашадиган бўлса АҚШ президенти билан ўйнашмаслиги кераклигини айтган.

«Вазият жиддий, Ким Чен Ин мазкур воқеаларга жиддий ёндашмаса, бу у йўл қўйилган улкан хато бўлиши мумкин», — дея Пенснинг  сўзларини келтирмоқда «BBC».

Шунингдек, Пенснинг айтишича, вазият тақозо қилган тақдирда Трамп 12 июнда Сингапурда ўтказилиши белгиланган учрашувни ҳам бекор қилиши мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг