Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Владимир Путин Ҳиндистондаги G20 саммитида иштирок этиши мумкин — Bloomberg

Владимир Путин Ҳиндистондаги G20 саммитида иштирок этиши мумкин — Bloomberg

Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этиши мумкин, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Нашрнинг ёзишича, Владимир Путин G20нинг сўнгги икки саммитини ўтказиб юборган, бироқ 2023 йилда президент маъмурияти G20 йиғилишида иштирок этишни давлат раҳбари жадвалига киритган.

Шундай қилиб, Россия президенти Украинадаги можарога қарамай, саммитда иштирок этиш имкониятига эга бўлади, деб ёзмоқда Bloomberg.

Маълумот учун, G20 саммити 2023 йил 1 декабрь куни Ню-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.

2022 йилда Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида Путин ҳам кутилган эди, аммо якунда саммитда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг