Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Walmart»ни 1,3 миллион долларга чув туширган америкалик фош қилинди

«Walmart»ни 1,3 миллион долларга чув туширган америкалик фош қилинди

Фото: «Fm1033.ca»

Аризона штатида яшовчи 23 ёшли Томас Фрадейкер «Walmart»дан сотиб олинган молларни яна қайтариб бериш йўли билан 1,3 миллион долларни ўзлаштирганликда айбланиб ҳибсга олинди. Афтидан у харидларни қайтаришни расмийлаштирган, бироқ аслида ҳеч нарсани қайтариб бермаган, деб ёзмоқда «Business Insider».

Йигитни «Walmart» дўконларидан бирида, сотиб олган компьютерини қайтариб беришни расмийлаштириб, унинг учун пулни ундириб олишган уринган пайтида қўлга олишди. Кейин аниқлашларича, Томас мутлақо бошқа компьютерни кўтариб келиб, ўзиникининг ўрнига ўтказмоқчи бўлган. Энди у фирибгарлиги, ўғрилиги ва савдо тармоғига етказган зарари учун суд қилинади.

Тергов маълумотларига кўра, Фрадейкер фирибгарлик фаолиятини охирги бир ярим йил давомида олиб борган ва тахминан 1000 бирликка яқин молни ўзлаштириб юборган. Хомаки ҳисоб-китобларга кўра, у ноқонуний фаолияти ортидан 1,3 миллион доллар ишлаган.

Молларни дўконларга қайтариш тартибининг суистеъмол қилиниши АҚШда долзарб муаммога айланган. Масалан, яқиндан бошлаб «Amazon» сотиб олган нарсаларини ҳадеб қайтарувчи фойдаланувчиларни ўз сайтида блоклаб қўя бошлади. «Business Insider» маълумотларига қараганда, фирибгарлар касофатига америкалик ритейлерлар ҳар йили ўртача 17 миллиард доллар йўқотишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг