Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой аҳолиси сони 2018 йилда 1,395 млрд. кишига етди

Хитой аҳолиси сони 2018 йилда 1,395 млрд. кишига етди

Фото: «Gbtimes.com»

Хитой аҳолиси сони 2018 йили 0,38 фоизга ошиб, 1,395 млрд. кишига етди. Бу ҳақда ТАСС ХХР Давлат статистика бошқармасига асосланиб хабар бермоқда.

Ўтган йили Хитойда 15,23 млн. киши туғилиб, 9,93 млн. киши вафот этган. Аҳоли сони ўсиши 3,81 фоизни ташкил этди.

2019 йил бошига келиб, ХХР да эркаклар сони 713,5 млн., аёллар сони 681,8 млн. нафарга етди.

Ўтган йил июль ойида Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси раиси Ван Цзяньцзюнь 2050 йилга бориб мамлакат аҳолисининг 34,9 фоизини кексалар ташкил этишини таъкидлаган эди.

Мавзу доирасида: сўнгги маълумотларга кўра, аҳолиси кўплиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи Ҳиндистон аҳолиси сони 1,339 млрд.дан ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг