Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой ЖАРга 14,7 миллиард доллар сармоя киритади

Хитой ЖАРга 14,7 миллиард доллар сармоя киритади

Фото: «Газета.ru»

Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса Хитой ЖАРга 14,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишини маълум қилди, дея хабар беради «Gazeta.ru».

Ўз навбатида, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳам ЖАРдан импортни кенгайтириш бўйича фаол чораларни кўриш ҳақида гапирган.

Ўтган йили Нигерия ҳукумати 5,8 миллиард доллар маблағ эвазига ўз ҳудудида энг йирик гидроэлетр станция қуриш учун Хитой билан битим имзолаган эди.

Ушбу лойиҳани Хитой давлат қурилиш корхоналари амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг