Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой: коронавирус 1868 кишини ҳаётдан олиб кетди

Хитой: коронавирус 1868 кишини ҳаётдан олиб кетди

Фото: «Yandex.uz»

Хитойда коронавирусни юқтирганлар сони 72,4 минг кишидан ошиб кетди, улардан 1,8 минг нафари ҳаётдан кўз юмган бўлса, 12,5 минг нафари касалликдан фориғ бўлиб, шифохонадан уйига кетишга рухсат берилди. Бу ҳақда ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси маълум қилган.

«РИА Новости»нинг ёзишича, ўтган бир кеча-кундузда бутун мамлакат бўйлаб яна 1886 киши касалликни юқтирганлиги, 98 та ўлим ҳолати ва 1701 нафар тузалгани қайд этилди.

Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусни юқтирганлар сони 72 436 кишига етган. Улардан 1 868 нафари бу ёруғ оламни тарк этди. 12 552 киши шифохонадан тузалиб чиқишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг