Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой раҳбари Шимолий Кореяга 14 йилдан бери илк расмий ташриф билан боради

Хитой раҳбари Шимолий Кореяга 14 йилдан бери илк расмий ташриф билан боради

Фото: «Inosmi»

ХХР раиси Си Цзиньпин Шимолий Кореяга илк расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда «South China Morning Post» хабар берди.

«Bloomberg» агентлиги манбасига кўра, расмий ташриф 20-21 июнь кунлари КХДР етакчиси Ким Чен Ин таклифи асосида амалга оширилади. Син Цзиньпин ушбу ташрифидан сўнг Японияда ўтадиган «Катта йигирматалик» саммитида қатнашади.

Таъкидлаш керакки, Хитой раиси КХДРга сўнгги 14 йилда илк расмий ташриф билан боряпти. Охирги марта Шимолий Кореяга ХХР раиси Ху Дзиньтао борганди. Ким Чен Ин эса ўтган йилнинг ўзида Хитойга уч марта келиб кетди.

КХДР раҳбари 2019 йил январь ойида ҳам Хитойга келганди. Унга бу ташриф давомида рафиқаси Ли Соль Чжу, КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо ҳамда Корея Меҳнат партияси Ягона фронти бўлим бошлиғи Ким Ён Чхоль ҳамроҳлик қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг