Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда 5,9 балли зилзила содир бўлди

Хитойда 5,9 балли зилзила содир бўлди

Фото: «РИА Новости»

Бугун, 8 сентябрь куни эрта тонгда Хитойнинг жанубий-ғарбидаги Юньнань провинциясида 5,9 балли зилзила содир бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Ер силкиниши маҳаллий вақт билан бугун, шанба куни соат 10.31 да Пуэр шаҳрида юзага келган.

Табиий офат Ернинг 11 километр қаърида кузатилган. Сейсмологлар яна учта кучли қайталанувчи ер силкинишини аниқлашган.

Зилзиладан ҳалок бўлган ёки жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг