Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда 780 миллион кишининг ҳаракатланиши чеклаб қўйилди

Хитойда 780 миллион кишининг ҳаракатланиши чеклаб қўйилди

Фото: EPA / UPG

Коронавируснинг тарқаши Хитойда қарийб 780 миллион нафар фуқаронинг ҳаракатланишини чеклаб қўйди. Бу ҳақда 18 февраль куни CNN хабар тарқатди.

«Қарийб 780 миллион киши ҳаракатланишнинг турли чекловлари шароитида яшамоқда, хусусан, бутун Хубэй ва шимоли-шарқий Ляонин провинциялари ҳамда Хитойнинг икки муҳим шаҳри — Пекин ва Шанхайда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, энг қаттиқ чоралар коронавирус тарқаган Хубэй провинциясининг тўрт шаҳрида қўлланилмоқда: Ухань, Хуанганг, Шиян ва Сяоганда одамларнинг ҳаракатланиши бутунлай тақиқланган. Бу шаҳарларда яшовчиларнинг хонадонларига ҳар куни кундалик эҳтиёж моллари етказиб берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1868 нафарга етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг