Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда дунёдаги энг қувватли коллайдер қурилади

Хитойда дунёдаги энг қувватли коллайдер қурилади

Фото: «Gazeta.ru»

Хитой илм-фан уюшмаси 2030 йилгача дунёдаги энг қувватли коллайдер қуриш ниятида, дея хабар беради «Gazeta.ru».

Лойиҳа қиймати 35 миллиард юанга (5,5 миллиард АҚШ доллари) баҳоланмоқда.

Пекиндаги Юқори энергиялари физика институти директори Ван Ифаннинг айтишича, коллайдернинг барпо этилиш жойи ҳали маълум эмас.

«Коллайдер айланаси узунлиги 100 километрни ташкил қилиб, у жами 240 гигаэлектронволтгача энергия беради. Бу иншоот барпо этилса, ҳар иккала кўрсаткич дунё рекордини ўрнатади», – деган институт директори.

Шунингдек, Ван Ифаннинг таъкидлашича, бу қурилма Европадаги улкан коллайдердан кўра кўпроқ Хиггч бозонлари ясаш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг