Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда ер қимирлади: қурбонлар бор

Хитойда ер қимирлади: қурбонлар бор

Фото: «Flickr»

Хитой жануби-ғарбидаги Юньнань провинциясида 5,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳатланди, дейилади провинция расмий хабарида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Ерости силкинишлари душанба куни кечаси маҳаллий вақт билан соат 21:47 да Чжаотун шаҳар округининг Цяоцзя уездида қайд этилган. У ерда 5,5 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади. Зилзила эпицентри 8 километр чуқурликда жойлашган.

Зилзиладан сўнг маҳаллий ҳокимият тезда қутқарув ишларини ташкиллаштирган. Шикастланган биноларда бўлган аҳоли хавфсиз жойга кўчирилган. Эвакуация қилинганлар сони ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ёзувларга кўра, зилзила бошланганда кўпгина одамлар кўчаларда, дўконларда, мактабларда бўлишган. Юньнань провинцияси сейсмик фаол ҳудудда жойлашгани учун маҳаллий аҳоли бундай вазиятда нима қилиш кераклигини яхши билади: улар ё хавфсизроқ жойга ўтишади, ё зудлик билан бинони тарк этишади.

Кечаси дарсларда бўлган ўқувчилар ҳам мунтазам машғулотлар пайтида ўрганилган қоидаларга мувофиқ бир неча дақиқада синф хоналаридан чиқиб кетишган. Шу боис зилзила кечаси юз берган бўлишига қарамай, кўплаб қурбонларнинг олди олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг