Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда «ҳожатхона инқилоби» қандай кечмоқда?

Хитойда «ҳожатхона инқилоби» қандай кечмоқда?

Фото: «Tonkosti.ru»

«REGNUM» ахборот агентлиги ёзишича, Хитойда жамоат ҳожатхоналарини замонавийлаштиришга қаратилган «ҳожатхона инқилоби» айни авжига чиқди.

Аввалига сайёҳлик объектларида бошланган «инқилоб» энди тиббиёт муассасаларига кўчди. Хусусан, ҳукумат энг қуйи босқичдаги тиббиёт муассасаларига жиддий эътибор қаратмоқда. Ушбу дастур даволаш муассасаларини узоқ муддатли сифатли санитария-гигиена шароитлари билан таъминлашни кўзда тутади, дейилади, жумладан, Соғлиқни сақлаш бўйича миллий комиссия ҳамда Хитой анъанавий тиббиёти давлат маъмурияти чиқарган махсус циркулярда.

2015—2017 йилларда бутун мамлакат бўйлаб сайёҳлик йўналишларида ҳожатхоналар қуриш ва таъмирлашга 1,64 млрд. юан ($237,8 млн. атрофида) сармоя киритилди.


Мавзуга оид: Хитойда «ҳожатхона инқилоби»


Хитойда «ҳожатхона инқилоби» 2015 йилдан бери давом этмоқда. Ҳукумат ҳатто махсус илова орқали фойдаланиш мумкин бўлган мамлактдаги барча ҳожатхоналар онлайн харитасини тузишни ҳам режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг