Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда кучли ёғингарчилик 7 кишининг умрига зомин бўлди

Хитойда кучли ёғингарчилик 7 кишининг умрига зомин бўлди

Фото:«AFP»

Хитойнинг жануби-ғарбий вилояти Сичуанда давом этаётган ёғингарчилик 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна шунча киши яраланди. Бу ҳақда «Синхуа» агентлиги маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Сичуань вилояти мутасаддилари 18 минг кишини хавфсиз жойларга кўчирган.

Ўтган ҳафтадан бери Сичуань вилоятида кучли ёмғир кўз очирмаяпти. Табиий офат вилоятнинг шимоли-ғарбий туманларида 64 та аҳоли пунктига офат келтирган, 116 минг кишининг ҳаётига салбий таъсир кўрсатган.

Ноқулай об-ҳаво қишлоқ хўжалиги тизимига зиён етказган, далаларни сув босган, мактаб бинолари, кўприклар ва йўллар шикастланган.

Иқтисодий зарар 159 миллион юан (тахминан, 23,8 миллион АҚШ доллари) дея баҳоланмоқда.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво туфайли Хитойнинг шимоли-ғарбий вилояти Шэньсида 16,6 мингдан зиёд киши жабрланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг